1

Самарқандда банк раҳбари пора билан ушланди (видео)

ЖИНОЯТ 10.05.2022, 08:40
Самарқандда банк раҳбари пора билан ушланди (видео)

Раҳбар Микрокредитбанк Самарқанд филиали бошқарувида бўлган.  Zamon.uz' нашри бу ҳақда хабар бермоқда.

 Аниқланишича, раҳбар тадбиркорга 2 млрд. сўм кредит ажратиб бериш учун 10 минг доллар пора талаб қилган ва пулларни олаётган вақтда ушланган. 

Давлат Хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Самарақанд вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Микрокредитбанк филиали раҳбари, 1982 йилда туғилган фуқаро Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖга 2 млрд. сўм кредит ажратиб бериш учун  6 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Қайд этилишича, ҳозирда мансабдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1