АсосийDunyo

"Turkish Airlines" Бухорога парвозларни йўлга қўйди

'"Turkish Airlines" Бухорога парвозларни йўлга қўйди'ning rasmi

Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда UzDaily.com сайти компания бош директори Билол Экшига таяниб маълум қилди.

Унга кўра, авиакомпания 7 июндан Бухорога парвозларни йўлга қўяди.

Шунингдек, авиакомпания Тошкент, Фарғона, Урганч ва Самарқандга парвозлар частотасини оширмоқда. 9 майдан бошлаб авиакомпания Тошкент ва Истанбул ўртасида ҳафтасига 17 марта парвоз қилади.

Шунингдек, Turkish Airlines Истанбул ва Фарғона ўртасидаги рейслар сонини 10 майдан ҳафтасига 3 та, Истанбул ва Самарқандга ҳафтасига 4 тага, Истанбул-Урганч ўртасида эса 16 майдан ҳафтасига 2 тага оширмоқда.

    Бошқа янгиликлар