Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг сохта веб-сайт ҳаволаси (www.prezdent.uz-scc.site) билан бирга "болалари бор ҳар бир оилага 650 000 сўмдан бюджетдан пул ажратилиши" ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда.
Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун расмий манбани хабар беришича, ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.
Йуқаролардан бу каби сохта сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирилмоқда.






