Sevimli

Россиянинг ҳужуми сабабли Украинада қарийб 5 млн. киши ишини йўқотди

ДУНЁ 11.05.2022, 21:18
Россиянинг ҳужуми сабабли Украинада қарийб 5 млн. киши ишини йўқотди

Россиянинг кенг кўламли босқинининг бошидан бери Украина 4,8 миллион иш жойини йўқотди. Бу ҳақда БМТ агентлиги ҳисобланган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳисоботида айтилди.

Агар жанговар ҳаракатлар авжига чиқса, ишсизлар сони 7 миллионга етиши кутилмоқда. Агар жанг зудлик билан тўхтатилса, 3,4 миллион иш ўрни тезда тикланиши мумкин.

Ҳисоботда айтилишича, уруш бошланганидан бери 5,23 миллиондан ортиқ украиналиклар қўшни давлатларга кетган, асосан аёллар, болалар ва 60 ёшдан ошганлар. Қочқинларнинг умумий сонидан қарийб 2,75 миллион нафари меҳнатга лаёқатли ёшда бўлиб, улардан 43,5 фоизи (1,2 миллион) илгари ишлаган, аммо йўқолган ёки ишламай қолган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14.56° небольшой дождь
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1