Кеча, 11 май куни Зироат Мирзиёева ва Шаҳноза Мирзиёева "Меҳрли мактаб"га ташриф буюрди. Қайд этилишича, улар ўқувчилар билан суҳбатлашган. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг телеграм каналида хабар берди.
Маълумотга кўра, "Меҳрли мактаб" – Ўзбекистондаги илк госпиталь-мактаб. Унда узоқ вақт даволанаётгани сабаб мактаб ё боғчага бора олмаётган болалар таълим олмоқда.
Мактаб "Замин" фонди ҳомийлигида ташкил этилгани айтилади.


"Бу ерда госпиталь педагогика соҳаси учун илмий-амалий методология ҳам ишлаб чиқилади",-дейилади хабарда.






