12 май тунги соат 03.00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 1999 йилда туғилган У.М. «Спарк» русумли (давлат рақами 01 Р 337 НВ) автомобилни ишончнома асосида бошқариб, тезликни ошириши оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи қисмидаги бетон устунга урилган.

ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Автомобил йўловчиси – 1995 йилда туғилган К.Ш. шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган. Вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.






