13 май куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Чжан Мин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги тадбирларга тайёргарлик ишлари ва уларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ШҲТ Бош котибининг Тошкентда Ўзбекистон раислигида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.






