АсосийЖАМИЯТ

"Бугун танқидий мажлис ўтказамиз!" Фарғона ҳокимиятида Президент иштирокида йиғилиш бошланди

Фарғона вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисод...

'"Бугун танқидий мажлис ўтказамиз!" Фарғона ҳокимиятида Президент иштирокида йиғилиш бошланди'ning rasmi

Фарғона вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини тубдан яхшилаш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бошланди. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда. 

"Бугун танқидий мажлис ўтказамиз", - деди президент ўз нутқи аввалида.

Ҳар бир раҳбар пастга тушиб ишлаши кераклигини таъкидларкан, президент шундай деди: "Ҳар бир қарорга қўл қўйишдан олдин бу қарор узоқ тумандаги ҳаётни ўзгартирадими, деб узоқ ўйлайман..."

Йиғилиш давом этмоқда. 

Йиғилиш тафсилотлари билан Фарғонадан "Даракчи" мухбири бевосита таништириб боради. 

    Бошқа янгиликлар