АсосийЖАМИЯТ

Шаҳрисабзда "Адлия сайли" ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббусига кўра, Қашқадарё вилояти адлия бошқ...

'Шаҳрисабзда "Адлия сайли" ўтказилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббусига кўра, Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур хиёбонида "Фуқаролар давлат органларига эмас давлат органлари фуқароларга хизмат қилишлари керак!" шиори остида "Адлия сайли" ўтказилмоқда.  

Ҳуқуқий байрам тадбирини Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Ўрол Остонов очиб берди. Тадбирда Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Акром Сулаймонов ҳам иштирок этмоқда.  

Сайл давомида тадбирга ташриф буюрган фуқароларга яхши кайфият улашиш мақсадида санъаткорлар томонидан байрам дастурлари намойиш этилди.  

Тадбир давомида фуқароларни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар юзасидан турли соҳа вакиллари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда. "Сайёр қабул" кўринишида фуқароларнинг муаммоларига ечим изланмоқда.

    Бошқа янгиликлар