АсосийЖАМИЯТ

Марафон сабаб эртага Тошкентнинг қатор кўчалари транспортлар ҳаракати учун ёпилади

2022 йилнинг 15 май куни "Мен ғолиб" шиори остида спорт марафони ўтказилади.Пойтахт ҳокимл...

'Марафон сабаб эртага Тошкентнинг қатор кўчалари транспортлар ҳаракати учун ёпилади'ning rasmi

2022 йилнинг 15 май куни "Мен ғолиб" шиори остида спорт марафони ўтказилади.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан 15 май куни соат 06:00 дан соат 10:00 га қадар шаҳримиздаги бир неча кўчалар ёпилади:

— Қорақамиш 4-тор ва Қорақамиш 2-тор кўчалари кесишмасидан Қорақамиш 4-тор кўчаси бўйлаб, ундан Талабалар кўчасига уланиб, Кичик ҳалқа йўли кўчаси кесишмасигача;

— Кичик ҳалқа йўли ва Талабалар  кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача;

— Сағбон ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Қорақамиш кўчаси кесишмасигача;

— Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Олтинсой кўчаси кесишмасигача;

— Олтинсой ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Олтинсой кўчаси бўйлаб Дилсарой кўчаси кесишмасига;

— Олтинсой ва Дилсарой кўчалари кесишмасидан Дилсарой кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача.

 

    Бошқа янгиликлар