1

Афғонистон Ўзбекистон билан темир йўл режасини якунламоқчи — Tolo News

ЖАМИЯТ 15.05.2022, 13:16
Афғонистон Ўзбекистон билан темир йўл режасини якунламоқчи — Tolo News

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Савдо вазири билан виртуал учрашувда икки давлат ўртасидаги “темир йўл режасини якунлаш” масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда "Tolo News" хабар бермоқда. 

Афғонистон темир йўли департаменти раҳбари Бахт-ур-Раҳмон Шарафатнинг айтишича, Транс-Афғон темир йўли қурилишида олға силжиш бўлиб, бир ой ичида уни ўрганиш бошланади.

“Сўровнинг техник гуруҳлари шу ойда ўз ишини бошлаши кутилмоқда, ҳозир барча бўлимларда бу масала муҳокама қилинмоқда”, деди темир йўл бошқармаси бошлиғи Бахт-ур-Раҳмон Шарафат.

Айни пайтда Савдо-саноат палатаси (ACCI) Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан Афғонистон орқали боғлаш Афғонистоннинг савдо алоқалари ўсишига ижобий таъсир кўрсатишини айтди.

Иқтисодиёт вазирлиги Транс-Афғон темир йўли ишга тушиши билан бир қанча вилоятларда мамлакат фуқаролари учун иш ўринлари яратилишини маълум қилди.

“Афғонистон-Туркманистон-Покистон темир йўли Афғонистонни минтақавий марказга айлантириши ва мамлакатда иш ўринлари яратиш ҳамда қашшоқликни камайтиришда муҳим роль ўйнаши мумкин”, деди Иқтисодиёт вазири ўринбосари Абдул Латиф Назарий.

Афғонистон темир йўллари томонидан тайёрланган режага кўра, Трансафғон темир йўли Мозор, Саманган, Пул-э-Хумри, Қобул, Лўгар ва Жалолободдан ўтиб, охир-оқибат Покистонга етиб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1