АсосийJamiyat

Хоразмда муштумзўр гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

'Хоразмда муштумзўр гуруҳ фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

Хоразмда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир жараёнида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзга шахсларни уриш-дўппослаш каби жиноятларни содир қилиб келган  безорилар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди. 

Дастлабки тезкор суриштирувлар натижасида ушбу гуруҳга  Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган, С.Х. бошчилик қилганлиги аниқланди.

Бугунги кунда ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида С.Х. билан биргаликда Урганч шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, Б.Э. ва Урганч туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, О.М. ҳам гумонланувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Гумонланувчиларга тегишли автомашиналардан уриш ва тан жароҳати етказишда фойдаланиладиган пичоқ, темир бита ашёвий далил тариқасида олинган.

Тергов ҳаракати давомида ушбу шахслар томонидан илгари содир қилинган жиноятларни ва уларнинг бошқа жиноий шерикларини аниқлашга ҳам эътибор қаратилади.

    Бошқа янгиликлар