1

"Милан" ва "Интер"дан ғалаба. Чемпион номи сўнгги турда аниқ бўлади

СПОРТ 16.05.2022, 01:42
"Милан" ва "Интер"дан ғалаба. Чемпион номи сўнгги турда аниқ бўлади

Италия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди. 

"Милан" марказий учрашувда "Аталанта" клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, пешқадамлигини сақлаб қолди. "Интер" эса меҳмонда "Кальяри"га қарши тўп суриб, 1:3 ҳисобидаги ишончли муваффақиятни қўлга киритди. 

Шу тариқа, А Серия ғолиблиги сўнгги турга қолди. Ҳозирда икки жамоа орасидаги тафовут икки  очкони ташкил қилмоқда. 

А Серия. 37-тур
Милан — Аталанта 2:0
Голлар: Леау (56), Эрнандес (75).

"Кальяри" - "Интер" - 1:3
Голлар: 0:1 – 25 Дармиан, 0:2 – 51 Мартинес, 1:2 – 53 Ликояннис, 1:3 – 84 Мартинес.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1