1

​ССВ: Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилади

САЛОМАТЛИК 16.05.2022, 20:17
​ССВ:  Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилади

Давлатимиз раҳбарининг “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

2022 йил 1 ноябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти томонидан жигар сурункали вирусли касаллигининг ягона электрон реестрини ишлаб чиқиб, келгусида унинг техник  ва дастурий қўллаб-қувватланишини таъминлайди;

 2023 йил 1 январга қадар Реестрни юритишни қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлайдиган ходимларга эга бўлган даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларига жорий қилиб, уларнинг ўзаро интеграциясини йўлга қўяди;

2022 йил 1 июлдан бошлаб Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилишини таъминлайди;

 даволаш-профилактика муассасалари ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида юқумли касалликларга, шу жумладан, сурункали вирусли гепатитларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш стандартларини такомиллаштиради ҳамда уларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиради.

Шунингдек:

 2022 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимларини гепатит “В” инфекциясига қарши эмлашни, шунингдек, Реестр ишга тушган пайтдан бошлаб бу ҳақдаги маълумотнинг унга киритиб борилишини таъминлайди.

Бунда, эмланмаган ходимларни эмлаш уларнинг асосий иш жойи бўлган тиббиёт ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларида қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимлар гепатит “В” инфекциясига қарши эмланган бўлиши ҳамда Реестрнинг белгиланган тартибда юритилиши тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1