Ўтган йили Россиядаги йўл-транспорт ҳодисаларида хорижлик ҳайдовчилар орасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари кўпроқ содир этган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2021 йилда ўзбекистон фуқаролари томонидан 1290 та ЙТҲ содир этилган, Қирғизистон фуқаролари томонидан 192 та, тожикистонликлар тарафдан 894 та ЙТҲ содир бўлган. Шунингдек, биринчи бешликка Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари кирган бўлиб, улар мос равишда 417 ва 346 та автоҳалокат содир этган. Ҳайдовчилар – МДҲ фуқаролари ўртасидаги оқибатлар оғирлигининг энг юқори кўрсаткичи Қозоғистон ва Беларус фуқароларининг, МДҲга алоқаси бўлмаган – Туркия фуқароларининг айби билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида қайд этилган.






