Қирғизистон Парламентнинг Халқаро ишлар, хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси Ўзбекистон билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича келишувни рад этди. Бу ҳақда "24.kg" хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, депутатлар келишув лойиҳаси матнида синтактик, грамматик, тиниш белгиларида хатоликларни аниқлаб, рус тилидан қирғиз тилига нотўғри таржима қилинганини қайд этдилар.
“Мен ўқишдан уяламан. Бу нима? Сиз қаердансиз, қайси университетни битиргансиз? Бу вазир томонидан имзоланган ҳужжатми? Вазир ўқимаган бўлса керак. Ҳозир китобхонлик билан боғлиқ муаммоларимиз бор”, — деган депутат Адахон Мадумаров.
Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Азамат Мамбетов халқ депутатларини хатоларга қарамай, ҳужжатни қўллаб-қувватлашга чақирди. “Тилшунослар билан ишлаймиз ва чора кўрамиз. Ўзбекистон томони 26 май куни етиб келади”, — деди у.
Халқ депутати Нуржигит Қодирбеков Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таржимонини жазоламасликни сўради. “Бу таржимоннинг айби эмас. Аввал лойиҳани давлат тилида тайёрлаб, кейин уни давлат тилига ўгириш амалиётидан воз кечиш керак. Ҳар бир ходим икки тилда ишлаши ва ёзиши керак”, - дея таклиф қилди у.
Нурлан Шакиев Вазирлар Маҳкамаси вакиллари хатоларга қарамай, келишув лойиҳасини қабул қилишни талаб қилганидан ғазабланди. “Бу ерда ҳаммангиз саводсизсиз, саводлининг ақлини ўргатасиз. Қаттиқ турманг, хатоларни тузатинг”, деди халқ депутати.






