Россия ва Беларуссия Олимпиада ўйинларини кўрсатиш имкониятидан маҳрум қилинди

СПОРТ 17.05.2022, 00:35
Россия ва Беларуссия Олимпиада ўйинларини кўрсатиш имкониятидан маҳрум қилинди

Россия ва Беларусда 2026 ҳамда 2028 йилги Олимпия ўйинлари намойиш этилмайди. Бу ҳақда  Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) пресс-релизида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу мамлакатлар Олимпия ўйинлари телевизион лицензиясини сотиб олиш учун ўтказиладиган тендерда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Тендер ҳужжатлари 25 апрелгача топшириб бўлинган.

Маълумот учун, 2026 йилги қишки ўйинларига Милан мезбонлик қилса, 2028 йилда ёзги Олимпиада Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1