АсосийJamiyat

Самарқандда қабристонда ёнғин содир бўлди

'Самарқандда қабристонда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Самарқандда қабристонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВВ хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, воқеа 16 май куни соат 12:39 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Оқолтин МФЙда жойлашган "Халқ" қабристонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 12:45 да етиб борган ва соат 13:20 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида қабристоннинг тахминан 1 га майдонда хас-хашак ёнган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар