АсосийЖАМИЯТ

"Tashkent Travel Mart 2022": Пойтахтда Б2Б форматидаги халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди (фото)

Бугун, 17 май куни Тошкентда "Tashkent Travel Mart 2022" Б2Б форматидаги халқаро сайёҳлик...

'"Tashkent Travel Mart 2022":  Пойтахтда Б2Б форматидаги халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди (фото)'ning rasmi

Бугун, 17 май куни Тошкентда "Tashkent Travel Mart 2022" Б2Б форматидаги халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди.  Мазкур тадбирдан Darakchi.uz' мухбири Каримжон Зарипов хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022-йил 30-апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификатсия қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сонли Қарори ижроси доирасида ўтказилди.

Маълум бўлишича, кўргазманинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерэос вазири Азиз Абдухакимов ва Исроил туризм вазири Ёел Развозов сўзга чиққан.

Б2Б форматидаги халқаро сайёҳлик кўргазмаси тармоқлараро мулоқотни кенгайтириш ва янги шароитларда бозорни ривожлантиришнинг мақбул ечимлари ва йўлларини ишлаб чиқиш учун ихтисослаштирилган туристик майдончадир.

 Б2Б формати, яъни “бизнес учун бизнес”, кўргазмада ихтисослашган ташкилотларга бизнес имкониятларини кенгайтириш, ўз бизнесини юритишдаги кўплаб муаммоларни ҳал этиш, туризм хизматларини таклиф қилиш имконини беради. "Tashkent Travel Mart 2022" бу юқори сифатли янги туризм маҳсулотларини яратиш ва соҳада хизмат кўрсатиш даражасини оширишга ёрдам берадиган тармоқлараро алоқаларни ўрнатиш имкониятидир.

Маълумотларга кўра, бу йил кўргазмада Ўзбекистон ва бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотларининг энг фаол вакиллари иштирок этишди. Булар 10 дан ортиқ давлатларнинг 90 дан ортиқ хорижий компанияларидир.  Улар орасида Германия, Чехия, Эстония, БАА, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан сайёҳлик соҳаси вакиллари бор.  

    Бошқа янгиликлар