Nest One'даги ишчилар “забастовка”сига Мурод Назаров жавоб берди (видео)

ЖАМИЯТ 17.05.2022, 16:33
Nest One'даги ишчилар “забастовка”сига Мурод Назаров жавоб берди (видео)

Бугун, 17 май куни ижтимоий тармоқларда Tashkent City  ҳудудида жойлашган Nest One осмонўпар биноси қурувчилари иш ташлаш ўтказаётгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди. Унда ишчилар маоши тўланмагани учун норозилигини билдириб, иш ташлаш ўтказаётгани айтилган.

Ҳаммага маълум, Ўзбекистонга ягона осмонўпар бино –  Nest One осомажмуасини қураётган “Murad Buildings” қурилиш ширкати ҳисобланади. Унинг раҳбари Мурод Назаров иншоот олдига бориб, ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

“Ижтимоий тармоқларда ваҳима қилавериб, чарчатиб юбординглар. Тўғрисини айтаман. Мана жонли эфир қиляпман. Ваҳима қилманглар. Ош ҳаммага етмаган бўлса шундай ваҳима қилиш шартми? Ҳаммаёқ тинч, жим-жит. Ҳаммаси зўр кетяпти, ҳамма ишлаяпти. Битта ош қилиб, балога қолдим.

“Murad Buildings” қурилиш ширкати ходими журналистларга  вазият бартараф этилганини, ҳозирда ишчиларга ойликлар берилганлигини таькидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1