Кеча, 17 май куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов билан учрашди.
Қирғизистон нашрига кўра, учрашув давомида махсус хизматлар раҳбарлари вертолётда айланиб, Жалолобод вилоятининг Ала-Бука туманидаги Гавасой ҳудудидаги қирғиз-ўзбек чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирган.
Шунингдек, Қамчибек Ташиев ва Абдусалом Азизов турли масалалар юзасидан фикр алмашишган. Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилингани айтилади.









