1

Юртимизда коронавирус билан касалланганлар сони очиқланди

САЛОМАТЛИК 18.05.2022, 17:25
Юртимизда коронавирус билан касалланганлар сони очиқланди

Кеча юртимизнинг 2 та ҳудудида яна 20 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

2022 йил 17 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 842 (+18) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент вилоятида,13 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Тошкент вилоятида 7 нафар, Тошкент шаҳрида эса 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237 057 (+38) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1