АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди

'Ўзбекистонда яна 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди'ning rasmi

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 69 751 323 дозага етди.

Улардан:  

- 2 606 080 дозаси AstraZeneca;

- 48 169 038 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

- 1 341 790 дозаси "Sputnik V";  

- 10 688 860 дозаси Moderna;

- 4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;

- 1 976 000 дозаси Sinovac;

-  343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 53 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди. Ҳозирда коронавирус инфекциясига қарши 16 200 865 доза вакцина захираси мавжуд.

Бошқа янгиликлар