Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Қўчқоров Илҳомжон Абдубасирович Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинлов Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошев ҳамда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида ўтказилган йиғилишда эълон қилинди.
Илҳомжон Қўчқоров 1981 йилда Фарғона туманида туғилган. 2002 йилда Фарғона давлат университетини, 2014 йилда Россия Федерацияси Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.






