1

Алишер Усмонов рафиқаси Ирина Винер билан ажрашмоқда

ЖАМИЯТ 19.05.2022, 19:39
Алишер Усмонов рафиқаси Ирина Винер билан ажрашмоқда

Миллиардер Алишер Усмонов рафиқаси, Умумроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер билан ажрашмоқда. Бу ҳақда «Metronews» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, улар 50 йилга яқин бирга яшаб, шундан 30 йил қонуний никоҳда бўлган. Уларнинг ҳар бири алоҳида уйга эгалиги, турмуш ўртоқлар ҳатто бирга яшамаслиги таъкидланган. Ажрашиш учун ариза 4 май куни келиб тушган. Шу билан бирга, Усмонов ишда фуқаровий даъвогар, Винер эса жавобгар сифатида иштирок этади.

Энди эр-хотин умумий мулкни бўлишиши керак. Мулкнинг бир қисми яқинда санкцияларга учраган: Францияда миллиардернинг иккита вертолёти, Германияда эса онаси номи билан аталган 156 метрлик «Dilbar» яхтаси ҳибсга олинган. Ҳозирча на Винер, на Усмонов ажрашиш қарорига изоҳ бермаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1