Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 19 май куни “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм соҳалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг XIX йиғилиши ҳам бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири.
Унда Ҳиндистон Республикаси Давлат маданият вазири Аржун Рам Мегвал, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Абаев Даурен Аскарбекович, Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири ўринбосари Жао Сюан, Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Жаманкулов Азамат Капарович, Покистон Ислом Республикаси Федерал таълим, касбий тайёргарлик, миллий мерос ва маданият вазирлигининг қўшма котиби Сажжад Ахмед, Россия Федерацияси маданият вазири Любимова Олга Борисовна, Тожикистон Республикаси маданият вазири Давлатзода Зулфия Давлат, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Назарбеков Озодбек Ахмадович ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин иштирок этди.
Аъзо давлатлар пандемия шароитида аҳолини қўллаб-қувватлашда маданиятнинг роли ва унинг ижобий таъсирини таъкидладилар. Томонлар халқлар ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, маданиятлар хилма-хиллигини сақлаб қолиш ва ШҲТга аъзо давлатлар халқларининг маданияти, урф-одатлари ва анъаналари ҳақидаги билимларни кенгайтириш мақсадида кино, театр, кутубхона ва музей соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини қайд этдилар.
Томонлар қўшма маданий тадбирларни амалга ошириш муҳимлигини тасдиқладилар ва кузатувчи давлатлар ҳамда ШҲТнинг маданият ва санъат соҳасида мулоқот бўйича шериклари билан икки томонлама ва кўп томонлама асосда ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Томонлар 19-20 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар туризм маъмуриятлари раҳбарлари учрашувида Варанаси шаҳри (Ҳиндистон Республикаси) номзодини “ШҲТ давлатларининг сайёҳлик ва маданий пойтахти” мақомига тасдиқлаш тўғрисида қабул қилинган қарорни олқишладилар.
Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ўртасида музей иши соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум лойиҳаси маъқулланди.
ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг йигирманчи йиғилишини 2023 йилда Ҳиндистон Республикасида ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Учрашувнинг аниқ санаси ва жойи ШҲТ Котибияти орқали дипломатик каналлар орқали келишиб олинади.
19.05.2022, 11:24
Айни пайтда “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм соҳалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Эртага, 20 май...20.10.2020, 21:48
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиғилишига Ўзбекистон раислик қилди.Бу ҳақда Бош прократура хабар берди.Бугун видеоконференцалоқа орқали Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Бош...04.11.2019, 19:28
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида 2 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди.Мажлис Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла...01.11.2019, 18:24
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди. Учрашувда...