АсосийSiyosat

Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди

'Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди'ning rasmi

АҚШ раҳбари Жо Байден мамлакатнинг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси сифатида узоқ йиллик тажрибага эга дипломат Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатди. Оқ уй буни 20 май куни эълон қилди, дея хабар бермоқда УзА “Америка овози” нашрига таяниб. 

Номзод Конгресснинг юқори палатаси, Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Американинг Тошкентдаги ҳозирги элчиси Даниел Розенблум фаолиятини бошлаганига уч йилдан ошди. Ҳеник тўлиқ тасдиқлангунча Розенблум вазифасида давом этади.

Нью-Йоркда улғайган Ҳеник яқингача Давлат департаментида Марказий Осиё бўйича бош дипломат эди. У, шунингдек, халқ дипломатияси йўналишда узоқ йиллар хизмат қилган, бу борадаги дастурларга бош-қош бўлган.

Айни дамда Ҳеник АҚШ Мудофаа университетининг Кибер хавфсизлик ва ахборот коллежида Давлат департаментининг масъулидир. Дипломат дезинформацияга қарши кураш бўйича ўткир мутахассис саналади.

 

    Бошқа янгиликлар