Sevimli

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш кўрсаткичи яна кўтарилди

ЖАМИЯТ 21.05.2022, 12:00
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш кўрсаткичи яна кўтарилди

Кеча юртимизда 42 нафар кишида касаллик аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 20 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238910 (+42) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Самарқанд вилоятида,
25 нафари Тошкент вилоятида,
15 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида  
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 6 нафар, 
Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237130 (+23) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Шарҳлар