Шамол, кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл, сел... Бугунги об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 22.05.2022, 09:05
Шамол, кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл, сел... Бугунги об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

"Ўзгидромет" марказнинг хабар беришича, бугун кундуз куни республика бўйича ҳаво ўзгариб туриши кутилмоқда, Фарғона водийси вилоятларида кун давомида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг биринчи яримида, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 18-20° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, дўл ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7-12° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1