Sevimli

Бугун Наманганда гўзаллик ва нафосат айёми - Гуллар фестивали бошланди

ЖАМИЯТ 22.05.2022, 12:51
Бугун Наманганда гўзаллик ва нафосат айёми - Гуллар фестивали бошланди

Бугун - 2022 йил 22 май куни Наманганда гўзаллик ва нафосат айёми - 61-Халқаро гуллар фестивали бошланди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича 15 кун давом этадиган анъанавий байрам айни дақиқаларда Наманган халқаро аэропортидан Гуллар автопаради билан старт олган.

Ўзбекистоннинг гуллар шаҳри - Наманганда гуллар автопаради орқали гўзаллик бутун жаҳонга тараннум қилинмоқда.

Автопараддан ўрин олган турли транспорт техникаларидаги ажойиб халқлар дўстлиги композицияси Хитой, Япония, Корея, Туркия, Россия, Ҳиндистон каби хорижий мамлакатлардан келган меҳмонлар ва журналистларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+24.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10850.10
USD -15.84
11344.86
EUR 11.68
198.99
RUB -8.28
1