АсосийDunyo

Осиёдаги мамлакатлардан бирида "омикрон"нинг хавфли штами аниқланди

'Осиёдаги мамлакатлардан бирида "омикрон"нинг хавфли штами аниқланди'ning rasmi

Филиппинда "омикрон" штамининг BА.4 варианти аниқланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, касаллик бўйича мамлакат соғлиқни сақлаш вазири маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, инфекция 4 май куни Яқин Шарқдан келган филиппинлик фуқарода аниқланган. 

8 май куни асемптоматик бемор коронавирус тестидан ўтди, у ижобий чиқди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги филиппинлик сайёҳ ёки ишчи бўлганига аниқлик киритмади. Айни пайтда расмийлар фуқаролардан эмланишни сўрамоқда.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Европа маркази (ECDC) BА.4 ни ташвишланиш варианти сифатида қарамоқда. Вазир вирус янада юқумли ёки янада оғирроқ касалликка олиб келиши мумкинлигидан ҳавотирга тушганини маълум қилди. 

    Бошқа янгиликлар