Покистоннинг кўплаб шаҳарларида одамларни жазирама ҳолдан тойдирмоқда. Ҳарорат селсий бўйича +40 даража ва ундан юқори. Кондиционерлар ва бошқа техникалардан ҳаддан зиёд кўп фойдаланиш электр таъминотида юкланишни оширди ва оқибатда узилишлар юзага келган. Апрель ойидан бери Жанубий Осиё давлатлари ғайриоддий иссиқлик тўлқинини бошдан кечирмоқда, бунинг натижасида баъзи ҳудудларда ҳарорат +50 га етган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.
Олимлар ҳаво исишига иқлим ўзгариши сабаб эканини айтмоқда. Шунингдек, улар бери иқлим инқирози янада кучли тошқинлар, қурғоқчилик ва жазирама тўлқинларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентлиги шу ҳафта бошида иқлим ўзгаришининг асосий кўрсаткичлари, жумладан, иссиқхона концентрацияси ва океан иссиқлиги 2021-йилга нисбатан юқорироқ бўлганини хабар қилди.






