АсосийDunyo

Шри-Ланкадаги иқтисодий инқироз сабабли мактаблар ёпилди

'Шри-Ланкадаги иқтисодий инқироз сабабли мактаблар ёпилди'ning rasmi

Жиддий иқтисодий инқироз давом этаётган Шри-Ланкада 20 май, жума куни ёқилғи етишмаслиги сабабли барча таълим муассасалари ёпилди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда

Қайд этилишича, ёқилғи йўқлиги ва транспорт воситалари билан боғлиқ муаммолар туфайли" расмийлар, шунингдек, давлат хизматчиларига, асосий хизматларни кўрсатадиганлар бундан мустасно, вақтинча ишга чиқмасликни буюрди.

Мамлакат бўйлаб минглаб автомашиналар бир неча кундан бери ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёнилғи олиш учун узун навбатларда турибди.

Шри-Ланка дефолт арафасида биринчи марта ташқи қарз бўйича мажбуриятларини бажармаган.

    Бошқа янгиликлар