АсосийJamiyat

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилмоқчи бўлди

'Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилмоқчи бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ёш қизга нисбатан эркак киши тегажоғлик қилгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, воқеа 17 май куни соат 14:00 атрофида Юнусобод туманида 17 ёшли К. М. уйига қайтаётганида эркак киши орқасидан келаётганини пайқаб қолган. К. М. қадамларини тезлатди ва уйи йулагига югуриб кирган, эркак хам унинг орқасидан кирган. Қиз бақириб юборган, шундан сўнг эркак номаълум томонга қочиб кетган.

Ҳозирда мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижалари бўйича қонуний чора кўрилади.

    Бошқа янгиликлар