Тинкофф Банк онлайн харидлар учун Tinkoff Pay ҳамёнини ишга туширди, дея хабар берди lenta.ru.
Таъкидланишича, Россиянинг Украинага жанглари бошланганидан кейин мамлакатни тарк этган Google Pay ва Apple Pay тўлов хизматлари ўрнига яна бир муқобил тизим пайдо бўлган. Сбербанк ва Мир тўлов тизимидан сўнг Тинкофф Банк онлайн харидлар учун ўз ҳамёнини ишга туширди. Бу ҳақда РБC банк вице-президенти ва "Тинькофф Кассы" раҳбари Сергей Хромовга таяниб ёзмоқда.
Тизим Tinkoff Pay деб номланган, аммо у ҳозирча фақат "Тинькофф Кассы"дан эквайрингдан фойдаланадиган онлайн-дўконларда мавжуд. Бундай сайтларнинг умумий сони 30 мингдан ортиқ. Хромовнинг сўзларига кўра, тизимнинг турли элементлари 2022-2023 йилларда босқичма-босқич ишга туширилади.
Офлайн тўловлар кейинроқ фойдаланувчилар учун мавжуд бўлади.
Бу усулдан барча Андроид смартфон фойдаланувчилари, жумладан, мамлакатни тарк этган Visa ва Mastercard карталари эгалари ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.






