"Эврилиш" фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 23.05.2022, 13:36
"Эврилиш" фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади

Тез кунда режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг "Эврилиш" кинокартинасининг ОАВ вакиллари ҳамда мутахассислар учун махсус намойиши ўтказилади. Мазкур фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Play this” киностудияси томонидан суратга олинган. Бу ҳақда агентлик Ахборот хизмати хабар берди.

Фильм сюжети бир шахс мисолида унинг ҳаётида юз берган синовли лаҳзалар, руҳий кечинмалар ва Афғонистонда бўлиб ўтган уруш инсонлар тақдирини қай тарзда ўзгартириб юборгани ҳақида ҳикоя қилади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр  Ёлқин Тўйчиев, фильм продюсери Авазхон Тожихонов, постановкачи оператор Рустам Муродов, постановкачи рассом Бектош Ражабов, картина директори Шокир Набиев.

Ролларда Бахром Матчонов, Ўлмас Ўраев, Жўрабек Арзиев, Илмира Раҳимжонова, Игорь Бухаидзе, Евгений Москвичев, Сардор Нозимов, Сабина Асанова, Санобар Хақназарова.

Суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Афғонистон, Миср ва Туркияда бўлиб ўтган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1