АсосийDunyo

Афғонистон аэропортларини бошқаришда “Толибон”га ким кўмаклашиши маълум бўлди

'Афғонистон аэропортларини бошқаришда “Толибон”га ким кўмаклашиши маълум бўлди'ning rasmi

“Толибон” БАА билан аэропортларни бошқариш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда zamon.uz “ТАСС” таяниб хабар берди.

Гап Афғонистоннинг тўрт аэропорти ҳақида кетмоқда. Келишув бош вазир ўринбосари Мулла Абдулғани Бародарнинг БААга ташрифи вақтида имзоланган. Унга кўра, Абу-Даби Кобул, Қандаҳор, Ҳирот  ва Мозори-Шариф аэропортларини бошқаришда ёрдам беради.

Бундан олдин толиблар шу масалада Туркия ва Қатар билан музокара ўтказган. Аммо томонлар молиявий ва юридик масалада келиша олмаган.

Аввалроқ Ўзбекистон мутахассислари Мозори-Шариф аэропортини таъминлашда иштирок этаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

    Бошқа янгиликлар