Ўзбекистонлик мутахассислар Мозори-Шариф аэропортини таъмирлашни якунламоқда. Бу ҳақда zamon.uz да қайд этилишича, Ўзбекистон ТИВ қошидаги халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази директори Дониёр Қурбонов “Валдай” халқаро мунозара клубидаги чиқишида маълум қилган.
Қурбонов Тошкентнинг Афғонистонни Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприкка айланиши учун кўп ишларни қилаётганини айтган.
“Афғонистон 30 фоиз импортини Термиздаги транспорт-логистик хабдан қабул қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Кобулга электр энергияси етказиб бермоқда”, – деган у.