АсосийJamiyat

Интеллектуал мулк агентлиги директори адлия вазирига ўринбосар бўлди

'Интеллектуал мулк агентлиги директори адлия вазирига ўринбосар бўлди'ning rasmi

Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилишича, шу муносабат билан у Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Т. Абдусаттаров 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2019 йил сентябрь ойидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келган.

 

    Бошқа янгиликлар