Бугун Ўзбекистон бош вазири туғилган кун. Абдулла Арипов ҳақида нималарни биламиз?

ЖАМИЯТ 24.05.2022, 20:24
Бугун Ўзбекистон бош вазири туғилган кун. Абдулла Арипов ҳақида нималарни биламиз?

Бугун Ўзбекистон давлат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Арипов Абдулла Ниғматович таваллуд топган кун.

Абдулла Арипов 1961 йил 24 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Мактабни тугатгач, 1983 йилда Тошкент алоқа электротехника институти (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университети) да таҳсил олади. Меҳнат фаолиятини Тошкент телефон-телеграф станциясида I даражали муҳандисликдан бошлайди. Кейинчалик қатор идораларда телекоммуникация йўналиши бўйича самарали меҳнат қилади. 
Арипов 2016 йил 12 декабрда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Бош вазирликка номзоди кўрсатилиб, 14 декабрда ушбу лавозимга тасдиқланди.

2020 йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати  Президентнинг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, Абдулла Ариповни Бош вазир этиб тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Абдулла Орипов оилали, беш нафар қизи бор. У, шунингдек, иқтисод фанлари номзоди илмий унвонига ҳам эга. “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан мукофотланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1