АсосийDunyo

Қозоғистон ТИВ Самарқандда сайёҳларга қарши электрошокер қўлланилган воқеага муносабат билдирди

'Қозоғистон ТИВ Самарқандда сайёҳларга қарши электрошокер қўлланилган воқеага муносабат билдирди'ning rasmi

Аввалроқ Самарқандда ИИБ ходимлари сайёҳларга электрошокер ишлатгани ҳақида хабар берган эдик. 

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров ҳодисага муносабат билдирди. Бу ҳақда Kazinform хабар бермоқда. 

“Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятни тартибга солиш учун хат юборди. Биз фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз”, деди Айбек Смадияров ҳукумат мажлисида. 

"Ўзбекистон жамиятининг ўзи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хатти-ҳаракатларини қораламоқда. Шунга қарамай, биз вазиятни назоратда ушлаб турамиз”, деган ТИВ вакили.

    Бошқа янгиликлар