Sevimli

Кўҳна Бухоро "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" мақомини олди

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 12:09
Кўҳна Бухоро "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" мақомини олди

Бугун кўҳна Бухоронинг Арк қўрғонида "Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали" ҳамда "Миллий каштадўзлик санъати фестивали"нинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда айни дамда ушбу тадбирда иштирок этиб турган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар қилди. 

Тантанада Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал Каддумий сўзга чиқди.

Қувонарлиси, Бухорога Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" мақоми берилди. Махсус сертификатни Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал Каддумий Бухоро шаҳар ҳокимига тақдим қилди.

Илк маротаба ташкил этилган Халқаро фестивалда Афғонистон, Жазоир, Аргентина, Арманистон, Австралия, Австрия Озарбайжон, Бахрайн, Бангладеш, Беларусия, Белгия, Бутан, Бразилия, Болгария, Канада, Чили, Хитой, Колумбия, Хорватия, Миср, Франция, Грузия, Венгрия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Исроил, Италия, Иордания, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Ливан, Малазия, Мали, Мексика , Марокаш, Намибия, Янги Зеландия, Покистон, Фаластин, Россия, Шотландия, Сербия, Шри Ланка, Испания, Швеция, Тожикистон, Тайланд, Лидерландия, Тунис, Туркия, Буюк Британия, Украина, АҚШ, Ветнам, Ўзбекистон давлатлари иштирок этди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+21.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10836.69
USD -13.41
11315.67
EUR -29.19
196.58
RUB -2.41
1