1

Тошкент - Истанбул йўналиши бўйлаб ҳаракатланган самолёт нега манзилга етмай мажбурий тўхтади? Uzbekistan Airways расмий маълумот берди

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 23:18
Тошкент - Истанбул йўналиши бўйлаб ҳаракатланган самолёт нега манзилга етмай мажбурий тўхтади?  Uzbekistan Airways расмий маълумот берди

Бугун, 25 май куни HY-273 Тошкент – Истанбул авиақатновини амалга оширувчи ҳаво кемаси жадвалга мувофиқ Тошкентдан парвозни бошлаган. Техник сабабларга кўра ҳаво кемаси Тошкент вақти билан соат 21:10 да Трабзон аеропортига мажбурий қўнишни амалга оширган. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ хабар бермоқда. 

Ҳозирда ҳаво кемаси бортидаги 240 йўловчи хаётига ҳеч қандай хавф туғдирмаяпти. Яқин вақт ичида барча йўловчилар Трабзон шаҳрида жойлашган меҳмонхонага жойлаштирилиб, тез фурсатларда белгиланган манзилга – Истанбул шаҳрига етказиладилар.    

Ўз навбатида, ушбу сабаб туфайли HY274/25MAY22 Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича авиақатнови вақти кечиктирилади (Истанбул маҳаллий вақти билан жадвалга мувофиқ 21:45 режалаштирилган парвоз). Айни вақтда Истанбулдан Тошкентга йўловчиларни олиб кетиш учун резерв ҳаво кемасини юбориш масаласи ишлаб чиқилмоқда.  

"Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз, шунингдек, юзага келган вазиятни тўғри тушунишингизни сўраб қоламиз", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1