АсосийSport

Шомуродов "Рома" сафида Конференциялар лигаси ғолибига айланди

'Шомуродов "Рома" сафида Конференциялар лигаси ғолибига айланди'ning rasmi

Конференциялар лигаси финали учрашувида "Рома" ва "Фейеноорд" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. 

Албания пойтахти Тиранада ўтказилган беллашувда римликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, илк маротаба бўлиб ўтаётган мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 88-дақиқада захирадан майдонга тушди. У "бўрилар" либосидаги илк совринига сазовор бўлди. 

Конференциялар лигаси, Финал

"Рома" - "Фейеноорд" - 1:0
Гол: Заньоло (32)

    Бошқа янгиликлар