1

Бухорода битирувчи директорнинг устига сув сепиб юборди

ЖАМИЯТ 26.05.2022, 08:34
Бухорода битирувчи директорнинг устига сув сепиб юборди

Кеча, 25 май куни 11 йил мактаб остонасини босган қалблар, битирувчилар учун ўзгача кун эди. Улар қалбида ҳаяжон, кўзида ёш билан катта ҳаётга қадам ранжида қилаётган бир вақтда ўқувчиларининг зумда катта бўлиб қолганига гувоҳ бўлган ўқитувчилар юракдан оқ фотиҳа бериб, яхши тилаклар ила ишонч билдираётганди.

Бироқ ана шундай беғуборликка тўла кунда нохуш ҳолат рўй берди. Ё ҳаяжон, ё ҳадик ичида Бухорода мактаб ўқувчиси директорининг устига сув сепиб юборди. Ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида "Сўнгги қўнғироқ" тадбири вақтида бўлган воқеа юзасидан видеоёзувлар тарқатилди.  

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан дастлабги ўрганиш ишларини олиб борилган. Бу ҳақда вазирлик маълумот бермоқда.  

Қайд этилишича, ўрганиш жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи шу куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборганлиги аниқланган.

"Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзанди ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот беради ва тегишли қонуний чораларни кўради",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1