Эртага Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб ўтади

ЖАМИЯТ 26.05.2022, 13:00
Эртага Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб ўтади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 27 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик кутилмайди, кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 26-28° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 21-26° бўлади.  

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 21-26° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 23-28° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 29-34° бўлади.  

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 13-18° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1