1

АҚШда коронавирусдан тузалганлар қандай касалликка дуч келмоқда?

ДУНЁ 26.05.2022, 22:56
АҚШда коронавирусдан тузалганлар қандай касалликка дуч келмоқда?

АҚШда коронавирусдан тузалган 18 ёшдан ошганларнинг деярли 20 фоизи сурункали касалликка чалинмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 65 ёшдан ошганларда бу кўрсаткич 25 фоиздан юқори ҳисобланади. Ковиддан тузалганидан кейин бир ойдан бир йилгача бўлган даврда беморларнинг тахминан 20 фоизи қуйидаги аломатлардан камида биттасини қайд этди: буйраклар, юрак-қон томир муаммолари, нафас олиш қийинлишуви, мушак ва суяк оғриғи. Баъзи одамларда тромб пайдо бўлиш хавфи ортган. 

Бундан ташқари, ковиддан тузалганлар ўпка эмболияси ва нафас олиш йўллари касалликларини ривожланиш эҳтимоли икки баравар кўпайган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1