Sevimli

Сенегалдаги шифохонада 11 нафар чақалоқ ёниб кетди

ДУНЁ 27.05.2022, 00:31
Сенегалдаги шифохонада 11 нафар чақалоқ ёниб кетди

Сенегалдаги шифохонада содир бўлган ёнғин оқибатида 11 нафар чақалоқ нобуд бўлди. Бу ҳақда “Reuters”га таяниб, Zamon.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, аланга янги туғилган чақалоқлар бўлимида юз берган. Ёнғин қисқа туташув натижасида бошланган. Шифохона раҳбариятининг айтишича, бу вақтда ичкарида бўлган икки хамшира чақалоқларни олиб чиқишга ҳаракат қилган, аммо олов кучайиб боргани сабаб ўзлари ташқаришга қочишга мажбур бўлган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.

Шарҳлар