Краснодар ўлкасида ишлаётган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Краснодардаги вакиллигга асли самарқандлик бўлган Д.М. ва У.З.дан ҳужжат ва ойлик маошлари берилмаётгани юзасидан мурожаати келиб тушган.
Мурожаат ўрганилганда фуқаролар 2022 йил февраль ойида Краснодар ўлкасига келиб мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнат фаолиятини амалга оширгани ва иш берувчи томонидан ҳужжатлари олиб қўйилгани маълум бўлди.
Вакиллик ходимлари томонидан иш берувчи билан музокаралар олиб борилгандан сўнг, юртдошларимизнинг ҳужжатлари ва ойлик маошлари ундириб берилди ҳамда Ватанга қайтарилди.






