АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада 1 июндан лаванда сайлига старт берилади

Учкўприк туманида 1 июндан бошлаб лаванда сайлига старт берилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти...

'Фарғонада 1 июндан лаванда сайлига старт берилади'ning rasmi

Учкўприк туманида 1 июндан бошлаб лаванда сайлига старт берилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь ойи давомида ўтказилиши режалаштирилган Лаванда сайли доирасида лаванда гули ва ифоридан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, папайя, банан, годжи, киви, зайтунзорлардан иборат саломатлик боғи бўйлаб экосаёҳат, тиббиёт туризми ва мутахассислар кўриги, турли концерт ва шоу дастурлар ўтказилади.

Меҳмонлар лаванда боғларининг такрорланмас гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари, махсус рецепт асосида тайёрланган лавандали таомлар, музқаймоқ ва салқин ичимликлардан татиб кўришлари, лавандазордаги унутилмас фотосессияларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

    Бошқа янгиликлар